Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Ўзбекистоннинг конгресс ва кўргазмалар маркази” ДУК

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Ўзбекистоннинг конгресс ва кўргазмалар маркази” ДУК

Ўзбекистоннинг конгресслар бюроси (юридик номи: “Ўзбекистоннинг конгресс ва кўргазмалар маркази” Давлат унитар корхонаси – кейинги ўринда Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошида ташкил этилган. Ушбу Марказ вазифаларига тадбирлар маркетингининг инновацион кўриниши, шунингдек давлатнинг бизнес соҳасида бренд алоқаларини яратиш демакдир.

Марказ Ўзбекистоннинг туризм бозорида бизнес-тадбирларнинг асосий ташкилотчиси бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятларидан бири – Ўзбекистонни ўз тадбирларининг манзили деб билгувчилар учун маълумот манбаи бўлиш билан бир қаторда, ҳалқаро бозорда Ўзбекистонни M.I.C.E. туризм йўналиши сифатида тарғиб қилиш ҳам белгиланган. Марказ тўлиқ расмий тематик ва тегишли маълумотларни, шунингдек республикадаги сўнгги янгиликлар ва тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, бизнес ва корпоратив тадбирлар ва конгрессларни ташкил етишга ихтисослашган хизматларни тақдим етади.

Марказнинг жамоаси юқори малакали ходимлардан иборат бўлиб, уларнинг тажрибаси давлат даражасида турли хил бизнес тадбирларини ташкил етишга, шунингдек профессионал тизимли ёндашувни яратишга ёрдам беради. Замонавий усулларни қўллаш Марказимизга доимо етакчилар қаторида бўлиш ва бизнесимизнинг ҳар доим юқори рақобатдошлигини сақлаб қолишимизга имкон беради.