Сайт работает в тестовом режиме

“2019 K-POP World Festival in Uzbekistan” халқаро фестивали  

UzEvent > Шахарлар > Тошкент > “2019 K-POP World Festival in Uzbekistan” халқаро фестивали  
1. Тадбир номи “2019 K-POP World Festival in Uzbekistan” халқаро фестивали

 

2.

 

 

Тадбир тўғрисида қисқача маълумот:

Мазкур фестивал 2012 йилдан буён Корея элчихонаси ва корея маданияти фан клуби билан биргаликда ҳар йили ташкил қилиб келинмоқда. Ушбу тадбир Корея маданиятига қизиқиши бўлган  Ўзбекистон ёшлари учун мўлжалланган. Тадбирда минтақавий саралаш тури бўлиб ўтади.  Тадбирдан асосий мақсад – Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ёшлари орасида маданий ва ўзаро муносабатларни мустаҳкам ривожлантириш, ҳамда ҳар иккала давлатларнинг дўстона муносабатларини қўллаб қувватлашдан иборат. Ушбу танлов ғолиби Корея Республикасининг профессионал комиссияси томонидан танлаб олинганидан кейин, “K-POP Changwon Jahon Festival” ига аъзо бўлиб, жорий йилнинг октябр ойида Корея Республикасида бўлиб ўтадиган тадбирда иштирок этиш шарафига муяссар бўлишади.Хаяжонли ва қувноқ фестивалда турли хил корея маданиятига хос тадбирлар билан бой бўлади.

3. Тадбир ўтказиладиган шаҳар, туман, қишлоқ номи Тошкент шаҳар 
4. Тадбир ўтказиладиган кунлар 2019 йилнинг 15- июн куни
5. Тадбир ўтказиладиган жой номи Туркистон” санъат саройи
6. Тадбирнинг ўтказиладаган аниқ вақти соат 18:30
7. Тадбир ташкилотчилари номи Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Крея маданияти фан клуби ва Тошкент шаҳар туризмни ривожлантири департаменти.
8. Масъул шахсларнинг телефон рақами ва электрон манзили Юсупова Барно , 90 934 86 66

barno.yu@mail.ru

 

Leave a Reply