Сайт работает в тестовом режиме

«ШАРК ТАРОНАЛАРИ» ХАЛҚАРО МУСИҚА ФЕСТИВАЛИ

UzEvent > Ўзбекистон минтақалари > Самарқанд вилояти > «ШАРК ТАРОНАЛАРИ» ХАЛҚАРО МУСИҚА ФЕСТИВАЛИ
1. Тадбир номи «ШАРК ТАРОНАЛАРИ» ХАЛҚАРО МУСИҚА ФЕСТИВАЛИ
2.

 

 

Тадбир тўғрисида қисқача маълумот:

«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ҳар икки йилда бир марта Самарқанд  шаҳрида бўлиб ўтади. Бу Марказий Осиё минтақасидаги энг қизиқарли ва кенг кўламли маданий тадбирлардан биридир.

Самарқандда икки йилда бир марта, ёз фасли охирида ўтказиладиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали дунёдаги  юзлаб истеъдодли хонандалар, раққосалар ва мусиқачиларни ҳамда жаҳон халқларининг мусиқий анъаналари бир жойга йиғилади.

Ўз мамлакатларининг маданий меросини «Шарқ тароналари»га тақдим этиш учун дунёнинг барча бурчакларидан мусиқий жамоалар ташриф буюрмоқда.

Фестивалнинг ҳар бир иштирокчиси ва меҳмони ҳар томондан ўраб олинган улкан очиқ ҳаво саҳнасида жаҳон халқларининг бетакрор мусиқа ва рақслари билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, фестивал давомида ўзбек миллий либослари, халқ чолғулари, санъат бозори ҳамда конференция ва кўргазмалар ўтказилади. Фестивалнинг ўзи деярли бир ҳафта давом этади ва танлов ғолиблари иштирок этадиган катта гала-концерт билан якунланади.

3. Тадбир ўтказиладиган шаҳар, туман, қишлоқ номи Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри
4. Тадбир ўтказиладиган кунлар 2019 йилнинг 19-25 август кунлари
5. Тадбир ўтказиладиган жой номи Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони
6. Тадбирнинг ўтказиладаган аниқ вақти Ҳар куни соат 10-00 дан 18-00 гача
7. Тадбир ташкилотчилари номи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Самарқанд вилоят ҳокимлиги
8. Масъул шахсларнинг телефон рақами ва электрон манзили Нарзикулов Дилшод Рустамович
+99890 212 04 02
dilshod@mail.ru

 

Leave a Reply