Сайт работает в тестовом режиме

“SILK ROAD BAZAAR” Фестивали

1. Тадбир номи SILK ROAD BAZAAR Фестивали
2.

 

 

Тадбир тўғрисида қисқача маълумот:

 

“SILK ROAD BAZAAR” фестивали 2018 йилдан бошлаб доимий ўтказилиб келинаётган фестивал. Қадимий шарқ бозорини мужассам этган ушбу тадбир Самарқанд шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида ташкил этилади.

Юртимизнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган ҳунарманд ва тадбиркорлар ташкилотчилар томонидан ташкил этилган савдо расталарида ўзлари томонидан яратилган маҳсулотлар савдосини ва кўргазмасини ташкил этиш имкони яратилади.

Тадбир давомида кўнгилочар саҳна кўринишлари учун махсус саҳна яратилиб, саҳнада ҳонандалар, театр чиқишлари ва фолкьлор ансамбллар иштирок этишади.

3. Тадбир ўтказиладиган шаҳар, туман, қишлоқ номи Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри
4. Тадбир ўтказиладиган кунлар 2019 йилнинг 18-19 май кунлари
5. Тадбир ўтказиладиган жой номи Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов кўчаси
6. Тадбирнинг ўтказиладаган аниқ вақти Ҳар куни соат 16-00 дан 21-00 гача
7. Тадбир ташкилотчилари номи Самарқанд вилоят ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
“Ҳунарманд” уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

8. Масъул шахсларнинг телефон рақами ва электрон манзили Шерматов Меҳриддин Мустафоевич

+998 97 911 19 94

Sher.mekh@gmail.com

 

Leave a Reply